22:42 / 19.02.2021
9316

Шарофиддин Болтабоев — дзюдо бўйича «Катта Дубулға» чемпиони

Исроил пойтахти Тель-Авивда дзюдо бўйича «Катта Дубулға» турнири давом этмоқда. 

Иккинчи кунги баҳсларда 81 кг вазн тоифасида татамига чиққан ўзбекистонлик дзюдочи Шарофиддин Болтабоев барча беллашувларда ғалаба қозониб, турнир чемпионига айланди ва Токио Олимпиадаси йўлида 1000 очкони қўлга киритди. 

Болтабоев финалгача Дорин Готоноага (Молдова), Александр Визерчак (Германия), Стюарт Мавкатт (Буюк Британия) ва Фран де Витдан (Нидерландия) устун келган бўлса, ҳал қилувчи баҳсда мўғулистонлик Саид Муллаини мағлуб этди.

Шу тариқа ушбу турнирда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 3тага етди. Бунгача Сардор Нуриллаев ва Муҳриддин Тиловов бронза медалини қўлга киритишганди.

Top