20:58 / 21.02.2021
3952

Дунёда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони 111 миллиондан ошган

Дунёда коронавируснинг 111 658 765 касаллиги аллақачон қайд этилган. Worldometer’нинг 21 февралдаги маълумотлари шундан далолат беради.

Шу билан бирга, 2472455 киши вафот этди, 86826726 киши соғайиб кетди.

Бир кун олдин 372472 одамда коронавирус тасдиқланган ва бир кунда 8493 киши вафот этган.

COVID-19 касаллиги бўйича етакчилар АҚШ (28706473), Ҳиндистон (10991651) ва Бразилия (10139148) бўлиб қолмоқда.

Бундан ташқари, дунёда аллақачон 200 миллиондан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Қўшма Штатлар, Хитой, Буюк Британия ва Ҳиндистонда барча эмланганлар тахминан 65 фоизни ташкил қилади. Эмланган аҳолининг энг юқори қисми Исроил, БАА ва Сейшел оролларига тўғри келади.

Top