Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Грузия мухолифатини ғалабагача олиб боришни ваъда қилди
Аввалроқ "Демократик ҳаракат – ягона Грузия" мухолиф партияси етакчиси Нино Буржанадзе ҳукумат мамлакатни диктатура томон олиб кетаётганлигини айтганди.
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилисида “Ягона миллий ҳаракат” мухолиф партияси етакчиси Никанор Мелиянинг қўлга олинишига норозилик билдирди.
“Бугун содир бўлаётганлар – геноцид, Иванишвили (Грузиянинг собиқ бош вазири, миллиардер Бидзина Иванишвили) ва унинг атрофидагиларнинг душманларимиз манфаати учун мамлакатимизни бутунлай вайрон қилиш истаги”, - деди у.
Саакашвили "биз курашни албатта охиригача давом эттирамиз, аммо бу оғир кураш бўлади”, деб таъкидлади.
Аввалроқ "Демократик ҳаракат – ягона Грузия" мухолиф партияси етакчиси Нино Буржанадзе ҳукумат мамлакатни диктатура томон олиб кетаётганлигини айтганди.
“Ягона миллий ҳаракат” мухолиф партияси етакчиси Никанор Мелия сешанба куни Тбилисидаги офисида қўлга олинди. Партия офисидан компьютер серверлари мусодара қилинган.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025