Спорт | 19:17 / 05.03.2021
5075
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик дзюдочилар Тошкент «Катта Дубулға» турнири биринчи кунида иккита медални қўлга киритди

5-7 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган турнирнинг биринчи кунида баҳсларда қатнашган ўзбекистонлик дзюдочилардан Комрон ва Сардор Нуриллаевлар иккита бронза медалини қўлга киритди.

Халқаро дзюдо федерацияси мусобақалар тақвимига кўра Тошкентда илк бор дзюдо бўйича «Катта Дубулға» турнири ўтказилмоқда. Мусобақа «Ҳумо арена» муз саройида бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг биринчи кунида эркаклар ва аёллар — жами 5 вазн тоифасида татамига тушдилар.

IpomjnDuAUXTwNYN2W4RFpMCAaaULxI5.jpg (1280×853)

Турнирда максимал таркиб билан иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдочилар -60, -66 кгда вазнларда медалларгача етиб борди. Ушбу вазн тоифаларида иккита бронза медалини қўлга киритди.

-60 кгда турнирда иштирок этган Комрон Нуриллаев бронза медали учун баҳсда тожикистонлик Шаҳбоз Саидаброровдан устун келди.

Иккинчи бронза медалини -66 кгда тажрибали дзюдочи Сардор Нуриллаев қўлга киритди. У медал учун якуний беллашувда жанубий кореялик рақибидан устун келган.

Мавзуга оид