Ўзбекистон | 08:12 / 06.03.2021
7475
2 дақиқада ўқилади

«Тошкент сув таъминоти» директори тайинланди

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2021 йил 5 мартдаги буйруғи билан Илҳом Толипов «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ директори этиб тайинланди.

«Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров янги раҳбарни жамоа билан таништириб, Тошкент вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашдек масъулиятли ишда унга омад тилагани айтилади.

Илҳом Толипов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2002-2021 йилларда сув таъминоти соҳасида турли лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар у «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директори ўринбосари ва «Чимён-Чорбоғ» МЧЖ директори сифатида ишлаган.

Шунингдек, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2021 йил 5 мартдаги буйруғи билан Суҳроб Миржамолов «Чимён-Чорбоғ» МЧЖ директори этиб тайинланди.

Суҳроб Миржамолов 1972 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2010-2021 йилларда сув таъминоти соҳасида турли лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар у «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ раҳбари сифатида ишлаган.