Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ олий суди Трампнинг сайловлар бўйича охирги шикоят аризасини ҳам рад этди
АҚШ олий суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг 2020 йил ноябрда ўтган президент сайловлари натижалари бўйича учта шикоят аризасидан охиргисини ҳам рад этди.
Суд Трампнинг Висконсин штатида минглаб овозларнинг ҳисобга олинмаслигини талаб қилган арзномасини рад этган қуйи инстанция қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Ушбу штатда Трамп рақиби Жо Байденга 20 минг овоз билан ютқазганди.
Суд ўз қарорига изоҳ бермаган.
Ушбу шикоят аризаси сайловлар бўйича Трамп томонидан олий судга берилган учта арзномадан охиргиси эди. 22 февралда суд Трампнинг Висконсин ва Пенсильваниядаги овоз бериш бўйича қолган иккита аризасини рад этганди.
Умуман олганда Трамп қуйи инстанция судларида сайловлар бўйича тахминан 55та ишда ютқазган ва сайловлар натижаларига таъсир этмаган биргина ишда ютиб чиққан.
2020 йил ноябрь охирида Пенсильвания штати суди Республикачилар партиясининг президент сайловлари давомида почта орқали юборилган овоз бериш бюллетенларини ҳақиқий деб тан олмаслик ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этганди.
Мавзуга оид
21:12 / 18.08.2025
Трамп ва Путин учрашуви глобал бозорларда жиддий акс-садо бермади
07:56 / 03.07.2025
МРБ Россиянинг сайловларга аралашувига оид ҳисоботдаги хатоликлар ҳақида маълумот берди
14:58 / 04.05.2025
Руминияда қайта президентлик сайловлари бошланди
22:10 / 22.04.2025