Жамият | 18:20 / 12.03.2021
6716
2 дақиқада ўқилади

«Шўртан газ кимё мажмуаси» Қаршидаги «Геолог» спорт маркази ижараси учун танлов эълон қилди

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖга қарашли Қарши шаҳрида жойлашган «Геолог» спорт соғломлаштириш марказининг спорт заллари ва хоналари 2021 йил учун «Энг яхши тижорий таклиф» танлови орқали ижарага берилишини маълум қиламиз.

«Энг яхши тижорий таклиф» танловига қатнашмоқчи бўлганлар мажмуа электрон почтасига ва девонхона хизматига ёзма шаклда мурожаат этишлари мумкин.

Танлов қатнашчиларидан солиқ тўловчилигини тасдиқловчи ҳужжат ва танловга қатнашиш учун ёзма мурожаатнома талаб этилади.

Мурожаат учун телефон: 0 (375) 552-41-30

E-mail: sgcc@sgcc.uz

Танлов 2021 йил 30 мартга қадар давом этади.

Ижарага берувчи томонидан қўйиладиган асосий талаблар:

  • Ижарага берилаётган объект ва унда мавжуд инвентарларга ижарага олувчи томонидан зарар етказилмаслиги, яъни фойдаланишга топширилган кунидаги ҳолатида сақланиши шарт. Объект ва инвентарларга зарар етказилганда, ижарага олувчи томонидан етказилган моддий зарар қопланиши шарт.
  • Ижарага олувчи танловда ғолиб бўлгандан сўнг ойлик тўловни олдиндан амалга ошириши шарт.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид