Ўзбекистон | 12:00 / 15.03.2021
5281
2 дақиқада ўқилади

Аксилкоррупция агентлигига асосан қайси соҳалардаги қонунбузилишлар юзасидан мурожаат бўлаётгани маълум қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йилнинг феврал ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

Маълум қилинишича, агентликка 2021 йил феврал ойи давомида жами 491та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 404тасининг кўриб чиқилиши таъминланган (ҳозирда 87та мурожаат кўриб чиқилмоқда).

Агентликка келган мурожаатлар асосан:

  • суд қарорларидан норозиликлар 69та (14,1 фоиз);
  • ер майдони ажратилмаётгани, ер низолари ва ер майдонлари талон-торож бўлаётгани бўйича 47та (9,6 фоиз);
  • ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 44та (9,0 фоиз);
  • прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётгани бўйича 34та (6,9 фоиз);
  • айрим хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 30та (6,1 фоиз).

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Тошкент шаҳри бўйича 116та, Тошкент вилояти бўйича 60та, Сурхондарё вилояти бўйича 57та, Самарқанд вилояти бўйича 53та, Қашқадарё вилояти бўйича 41та, Хоразм вилояти бўйича 33та, Наманган вилояти бўйича 24та, Жиззах вилояти бўйича 22та, қолган ҳудудлардан эса жами 85та мурожаат келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 29таси ижобий ҳал этилган, 61та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилган, 18та мурожаат аноним деб топилган. Мурожаатларда кўрсатиб ўтилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 4та тақдимнома, 1та огоҳлантириш, 24та сўровнома киритилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди