Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турк инвестори Тошкентда диагностика марказлари очади
Туркиянинг KANI MED компанияси раҳбари Фелиз Эрдўған Тошкент шаҳрида 5та диагностика маркази қуриш учун 10 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштираётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркиянинг KANI MED компанияси раҳбари Фелиз Эрдўған билан учрашув ўтказди.

Ҳокимлик расмий сайти хабар беришича, учрашувда Фелиз Эрдўған Тошкентда 5та диагностика марказлари қуриб, ишга тушириш таклифини билдирган. Бунинг учун KANI MED компанияси 10 миллион доллар миқдорида инвестиция киритади.
Пойтахтда бундай марказларни туманлараро ташкил этиш ҳамда уларда аҳолини йилда бир маротаба бепул тиббий кўрикдан ўтказиш муҳимлиги қайд этилган.
Шунингдек, KANI MED раҳбари диагностика марказлари ташкил этиш жараёнида маҳаллий мутахассислар учун ўқув семинарлари ўтказилишини қўшимча қилган.
Маълумот учун, KANI MED компанияси диагностика соҳасида фаолият олиб бориб, дунёнинг турли давлатларида унинг 24та лабораториялари мавжуд. Шунингдек, компания 83та мамлакатга лаборатория иши учун зарур жиҳоз ва реактивларни етказиб беради.