Жаҳон | 08:14 / 17.03.2021
4352
1 дақиқада ўқилади

Францияда коронавирус эпидемиясининг учинчи тўлқини бошлангани эълон қилинди  

Францияда коронавирус эпидемиясининг учинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жан Кастекс парламент қуйи палатасида эълон қилди.   
      
“Биз эпидемиянинг учинчи тўлқинидамиз”, деб айтган Кастекс.

Франция бош вазири эпидемиянинг янги тўлқини коронавируснинг кўплаб вариантлари тарқалиши билан кечаётганини қўшимча қилган.

16 март куни Франциянинг Бретан регионида коронавируснинг мавжуд тестлар ёрдамида аниқлаш қийин бўлган янги штамми билан касалланиш ҳолатлари аниқлангани маълум қилинганди.  

10 март куни Роберт Кох институти президенти Лотар Вилер яқин кунларда Европага эпидемиянинг учинчи тўлқини зарба бериши мумкинлигидан огоҳлантирган. Мутахассис Европа давлатларини хавфсизлик чораларига максимал амал қилишга чорлаган, чунки улар “минглаб ҳаётларни сақлаб қолишда ёрдам берган”. У, шунингдек, эмлашнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид