Ўзбекистон | 11:15 / 19.03.2021
11190
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Тошкентда бир кунда 99 кишида коронавирус аниқланди

18 март куни Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида 124 кишида коронавирус аниқланди. Ўтган кун давомида Тошкентда 99 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

18 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 нафарга ошиб, 81 минг 95 нафарни ташкил этмоқда. 

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари  Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари  Андижон вилоятида,
  • 5 нафари  Бухоро вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё  вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 13 нафари Тошкент вилоятида,
  • 99 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этиш керакки, бу 2020 йил декабридан буён кунлик ўсиш бўйича энг юқори кўрсаткич. Шунингдек, бир кунда республиканинг 8 ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиши феврал ойи ўрталаридан бери кузатилмаганди.

Кеча кун давомида республиканинг беш ҳудудида жами 98 бемор касалликдан тузатиб чиққан ва жами тузалганлар сони 79 минг 631 нафарга етган.

  • Андижон вилоятида 7 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
  • Хоразм вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 78 нафар.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 842 нафар бемор даволанмоқда, улардан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид