Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 апрелдан Тошкент шаҳридаги баъзи автобус йўналишлари фаолияти мувофиқлаштирилади
1 апрелдан Тошкент шаҳридаги 41-, 124-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгартириш киритилади, шунингдек, 15-, 68-сонли автобус йўналишлари йўловчи ҳаракатига мос ҳолда мувофиқлаштирилади
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳри аҳолисидан келиб тушган мурожаатларни инобатга олиб, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳридаги 4 та автобус йўналишлари фаолияти мувофиқлаштирилади.
Жумладан:
41-сонли «Чилонзор мавзеси 25-даҳа АШБ – Чилонзор буюм бозори АШБ» автобус йўналишининг ҳаракати узайтирилмоқда ва Бунёдкор шоҳкўчасидан Тошкент ҳалқа автомобил йўли кўчаси орқали «Янги Чоштепа мавзеси»гача ташкил этилади;

124-сонли «Юнусобод мавзеси 9-даҳа АШБ - Бекобод мавзеси» автобус йўналишининг ҳаракати Қорасарой кўчасидан Дилсарой, Сағбон, Кичик ҳалқа автомобил йўли кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ташкил этилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш, йўловчилар оқими кўп бўлган ва автобуслар сони етишмаётган йўналишларни ҳаракат таркиби билан тўлдириш, шунингдек, аҳоли томонидан йўлланган мурожаатлар ва ижтимоий тармоқларда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, 2021 йил 1 апрел кунидан бошлаб қуйидаги қўшимча тадбирларни амалга оширилади:
15-сонли «Қўйлиқ 1-мавзеси - Дўстлик метроси» автобус йўналишидаги 6та Mercedes Benz автобуслари 68-сонли автобус йўналишидаги 6та ISUZU русумли автобусларга ўзгартирилади;
68-сонли «Қўйлиқ деҳқон бозори - Чорсу савдо маркази» автобус йўналишидаги 8та ISUZU автобуслари 68-сонли ва 93-сонли автобус йўналишларидаги 8та Mercedes Benz русумли автобусларга ўзгартирилади.
Шунингдек, 68-сонли автобус йўналишидан бўшаган 2та ISUZU ва 1та SAZ-LE-60 автобуслари 26-, 119-, 55-сонли автобус йўналишларини тўлдириш учун тақдим этилади.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
17:13 / 29.04.2026