16:00 / 25.03.2021
6408
Реклама

Lalaku'дан янги таглик ва ажойиб чегирмалар!

Фото: Lalaku

Сифатли ва қулай тагликлар ишлаб чиқарувчи Lalaku компаниясидан ажойиб янгилик: эндиликда сиз болажонларимиз учун янги тасмачали тагликларни харид қилишингиз мумкин. 

Компания янги турдаги маҳсулот тақдимоти муносабати билан жорий йилнинг 19, 20 ва 21 март кунлари пойтахтимизда катта хайрия тадбирларини ўтказди. Тадбир давомида ЙҲХББ ходимлари билан ҳамкорликда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда болажонларга мингдан ортиқ ўйинчоқлар ва совғалар ҳадя этилди. 

Шунингдек, компания ўз маҳсулотларига 18 фоизлик чегирмалар тақдим этишини эълон қилди. 

Тадбирда таниқли санъаткор, блогер ва тиктокерлар томонидан тайёрланган концерт дастури меҳмонлар ва томошабинларга байрам кайфиятини улашди. Кичкинтойлар турли мультфильмларга тегишли саунтрекларни топган зукко болажонларга велосипед, ўйинчоқ машина сингари қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Ота-оналарга эса фарзандлари учун  тагликлар, тиббиёт ниқоблари ва бошқа гигиена воситаларидан иборат тўпламлар улашилди.

Боғ ҳудудида жойлаштирилган қизиқарли ва чиройли стендлар олдида эса ота-оналар фарзандларининг энг қувончли онларини Lalaku билан биргаликда тарихга муҳрлашди.

Маълумот ўрнида: Lalaku - сифатли болалар тагликлари, тиббиёт ниқоблари ва бошқа гигиена воситаларини ишлаб чиқарувчи компания.

Веб-сайт: sofgigienik.com
E-mail: llcsofgigienik@gmail.com
Боғланиш учун телефон рақамлар: +99891 611 11 11
Telegram: t.me/lalaku_uzbekistan
Facebook: facebook.com/lalaku.uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top