09:00 / 29.03.2021
9063
Реклама

Seoul Mun савдо ва кўнгилочар маркази қурилиш жараёни янгиликлари

Seoul Mun объектининг умумий майдони 40 000 квадрат метрни ташкил этиб, у Бўрижар каналининг икки қирғоғи бўйлаб уч қаватли бинолар мажмуи кўринишида қурилмоқда. Ҳар бир қурилиш майдони блокларга бўлинган. Жанубий қирғоқ 6 блокка, шимолий қисм эса 11 блокга бўлинган, уларнинг ҳар бирида муҳим жараёнлар параллел равишда олиб борилмоқда.

Жанубий соҳилдаги 4-блокда иккинчи қаватни қуриш ишлари бошланди. Қўшни блокда устунларни қуйиш ишлари якунланиб, биринчи қаватни мустаҳкамловчи каркас ўрнатилмоқда. Устунларнинг баландлиги 550 см, қурилиш технологияси констукцияларнинг 9 баллгача сейсмик чидамлилигини таъминлайди.

Seoul Mun лойиҳасини қуришда юқори сифатли ва ишончли материаллардан фойдаланилади. Қурилишда катта объектлар, кўприклар, бункер деворлари учун таянчлари, метро ва бошқа ер ости иншоотлари учун деворларни бунёд этишда фойдаланиладиган АТ-500 арматураси ва М-450 бетон маркаси ишлатилмоқда. Шунингдек, ушбу материаллар оғир юкларга бардош бериши сабаб аэродромларда учиш-қўниш йўлакларини қуришда қўлланилади. Ушбу бетон маркаси намликка чидамлилиги ва мустаҳкамлиги учун сузиш ҳавзалари, аквапарклар ва тўғонлар қурилишида қўлланилади.

Кейинги қурилиш майдончаларида Германия ва Россиянинг инновацион материаллари асосида изоляция ишлари амалга оширилади. Ҳар бир сантиметр сифати текширилади. Уланган жойлар алоҳида эҳтиёткорлик билан изоляция қилинади. Шимолий қирғоқда ер текислаш ва қазиш ишлари фаол олиб борилмоқда. Қазиш, текислаш ва зичлаш жараёнлари давом этмоқда. Қурилиш майдонида ҳар куни 200 га яқин ишчи ва 60 та техника ишламоқда.

Seoul Mun кенг кўламли лойиҳаси пойтахт марказида Сеул кўчаси (аввалги Байналмилал) бўйлаб амалга оширилмоқда. Ўзига хос қирғоқ лойиҳаси жадал суръатларда қурилмоқда, унда 15 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган 274 та дўкон жойлашади.

Сизни лойиҳа билан яқиндан танишиш ва маълумотлар олиш учун Dream City савдо офисига таклиф этамиз. Офисда биноларнинг ҳақиқий моделини кўришингиз ва ўзингизга мос тижорат кўчмас мулкини танлашингиз мумкин.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top