Ўзбекистон | 23:57 / 01.04.2021
7442
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда биринчи куни 5 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 1 апрел - вакцинациянинг илк кунида 5018 киши ихтиёрий равишда эмлангани ҳақида маълумот берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вакцинациянинг илк босқичида 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланиши кўзда тутилган. 

«1 апрель ҳолатига кўра, 1871 нафар 65 ёшдан юқори фуқаро ва 3147 нафар тиббиёт ходими эмланди.

Вакцинация бўйича кунлик ҳисобда Тошкент шаҳридан 1651 нафар фуқаро эмланиб, ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган. 

Эмлаш кўрсаткичлари бўйича кейинги ўринларни Фарғона вилояти (467 нафар), Қашқадарё вилояти (389 нафар), Тошкент вилояти (317 нафар) банд қилди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Мавзуга оид