Жаҳон | 14:26 / 05.04.2021
8464
2 дақиқада ўқилади

Трамп ва унинг тарафдорлари Соса-Соlа’га бойкот эълон қилишди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва унинг тарафдорлари компания раҳбари Жеймс Квинсининг сайлов қонунчилигини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни қоралаши ортидан Соса-Соlа’га бойкот эълон қилди.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва унинг тарафдорлари Coca-Cola маҳсулотларига бойкот эълон қилишди.

Қайд этилишича, бунга компания раҳбари Жеймс Квинсининг Республикачилар партияси томонидан назорат қилинадиган Жоржия штати қонун чиқарувчи органининг сайлов қонунчилигини ўзгартириш тўғрисидаги қарорини қоралагани сабаб бўлган.

Ҳаммаси 1 апрел куни Соса-Соlа бош директори Жеймс Квинсининг яқинда қабул қилинган Жоржия овоз бериш қонунчилигига киритилган ўзгаришларга ўз фикрини билдиришидан бошланган.

«Биз Жоржия овоз бериш қонунчилиги натижаларидан ҳафсаламиз пир бўлганини аниқ айтмоқчимиз. Бундан ташқари, бизнинг эътиборимиз энди овоз бериш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ва бутун мамлакат бўйлаб сайловчиларни бостириш масалаларига бағишланган федерал қонунларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Биз ҳаммамиз ҳар бир кишининг овоз бериш ҳуқуқини ҳимоя қилишга мажбурмиз ва биз бу ҳуқуқларни ҳимоя қилишда давом этамиз», — деган ўз баёнотда Квинси.

Шундан кейин Дональд Трамп ўзгаришларга қарши бўлган компания ва ташкилотларни бойкот қилишга чақирди. Хусусан, у Бейсбол олий лигаси (MLB), Delta ва Coca-Cola компанияларини «ўзгаришларга қаршилар» рўйхатига киритган.

Трампнинг компанияни бойкот қилишга чақириғи ижтимоий тармоқларда унинг тарафдорлари томонидан маъқулланди. «Соса-Соlа ўрнига Pepsi» норозилик шиори сифатида таклиф қилинмоқда.

Мавзуга оид