Жамият | 19:00 / 06.04.2021
3560
2 дақиқада ўқилади

Royal СЕ Европага мувофиқлик сертификатини қўлга киритди

Жорий йилнинг 1 апрель куни Royal CE Европага мувофиқлик сертификатини қўлга киритди. Эндиликда Royal ўз маҳсулотларини Европанинг ҳар қандай мамлакатига экспорт қилишга ва фақат сертификатланган маҳсулотлар тан олинувчи бозорларга чиқишга ҳақли.

СЕ (Conformité Européenne) аббревиатураси француз тилидан Европага мувофиқ деб таржима қилинади. Ушбу тамға Royal сув иситкичлари сифати Европа Иттифоқининг барча талабларига жавоб беришини англатади. Royal маҳсулотлари бир қатор амалий синовлардан муваффақиятли ўтди ва қуйидаги Директиваларга мувофиқлик сертификатларига эга бўлди:

1. 2014/30/ EU Электромагнит мослашув тўғрисида Европа Иттифоқи Директиваси (Electromagnetic compatibility EMC).

Royal сув иситкичлари ишлаши давомида радио, телекоммуникация ва бошқа ускуналарнинг иш фаолиятига таъсир қилиши мумкин бўлган электромагнит шовқинларини ҳосил қилмайди.

2. 2014/35/EU Паст вольтли ускуналарнинг электр хавфсизлиги бўйича Европа Иттифоқи Директиваси (Low Voltage Directive LVD).

Ушбу Директива одамлар ва ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиги, шунингдек мулк учун электр асбобларидан фойдаланиш хавфсизлигини яхшилашга қаратилган. Бу дегани Royal маҳсулотлари тўғри ўрнатилганда ва ишлатилганда, истеъмолчилар учун электр токидан, юқори ҳарорат ёки нурланишдан мутлақо хавфсиз.

Ўз устида мунтазам ишлаб, маҳсулот сифатини доимий равишда яхшилаб бораётган Royal корхонаси кундан кунга ривожланиб бормоқда, CE Европага мувофиқлик сертификати эса бунинг яққол далилидир. Келгусида Royal янада кўпроқ муваффақиятларга эришишни ва истеъмолчиларга бундан-да сифатли ва замонавий маҳсулотларни тақдим этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Реклама ҳуқуқи асосида