Ўзбекистон | 10:15 / 10.04.2021
1320
3 дақиқада ўқилади

Ўзбек тилидаги BASCO платформаси – бизнесингизни автоматлаштиришда кўмак беради!

BАSCO платформамиз ўзбек тилида 25 йиллик бизнес тажриба асосида ишлаб чиқилган. Ушбу платформа ўз ичига:

  • CRМ бўлими;
  • Савдо бўлими;
  • HR бўлими;
  • Касса бўлими;
  • Омбор (склад) бўлими;
  • Назорат бўлими;
  • Раҳбар бўлими ва ойлик маош ҳисоб-китобларини бирлаштирган.

Бу бўлимлар ичида раҳбарнинг 2-3 кунлаб вақтини оладиган жараён – ходимларга ойлик маош ҳисоблашдир. Чунки ой давомида ҳар бир ходимнинг қанча аванс олгани, ходимлар учун белгиланган KPI'лар ҳисоб-китоби, унга неча пул рағбатлантириш берилиши, ўтган ойдан қанча қарзи борлиги, ойлик маошидан ушланмалар неча пулни ташкил қилиши каби кўплаб ҳисоб- китобларни жамлаб чиқиш муаммолари ва қисқа муддат ичида ходимлар маошини аниқ тақсимлаш мураккаб жараёндир. Биз BАSCО платформамизда бу барча жараёнларни жуда қисқа фурсатда амалга оширишни битта функция остига батафсил жойлаштирганмиз.

Нима учун айнан BASCO платформаси сиз учун қулай ечим бўла олади?

Биринчидан, биз сизга нафақат платформа ўрнатиб берамиз, балки 10 кун ичида ходимларингизга платформада қандай ишлаш ва ундан фойдаланишни оффлайн ёки онлайн тарзда ўргатамиз. Шу билан бир вақтда BАSCО платформасига мижозларингиз билан ҳисоб-китоблар, ходимлар маоши, омборингиздаги маҳсулотларингиз ва кассангиз қолдиқларини тўлиқ киритиб, параллел равишда компаниянгиз ҳисоб-китобларини шу платформада юритиш кўникмасига эга бўласиз. Яъни, биз сизнинг компаниянгиз билан индивидуал тарзда ишлаймиз. Ишончимиз комилки, бу платформа сизга ёқади. Чунки бу платформа ҳозирги кунда амалиётда кўплаб компанияларга фойдаси тегиб келмоқда.

Иккинчидан, BАSCО платформаси 20-25 йиллик бизнес тажрибалари ва инструментларини ўзида жамлаган универсал дастурий ечим. Агар сиз ўзингиз мутахассис дастурчилар билан бирга худди шу каби платформа яратиб, компаниянгизни тизимламоқчи бўлсангиз, бунинг учун сиз бир неча ой ёки йил вақтингиз ва накдингизни сарфлайсиз.

Учинчидан, биргина BАSCО платформасини ўрнатиш кўп муаммоларга ечим беради. Microsoft Excel дастурида ёки дафтарларда юритадиган ҳисоб-китобларингиз атиги 10 кундан сўнг ягона тизимга жойлаштирилади.

Тўртинчидан, BАSCО платформасининг афзалликларидан яна бири, сотувчиларингиз учун алоҳида, бошқа ходимлар учун алохида KPI'ларини сиз белгилаган миқдорда автоматик ҳисоблаш, ишбай ва оклад маош ҳисоблаш тизимлари мавжуд.

Бешинчидан, BASCO платформаси ёрдамида компаниянгизнинг ҳар бир йўналишини таҳлил қилиб, муаммоли ҳолатларни кўриш ва ўз вақтида тўғри қарорни қабул қилиш имкониятига эга бўласиз.

Платформанинг шу ва бошқа имкониятлари хақида батафсил маълумот олиш учун бизга мурожаат қилинг:

Телеграм-бот: @bascoUZBot

Телефон: +998917780101, +998917781010

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш