Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция махсус хизматлари мамлакат таълим вазирлигига киберҳужумлар Россия ва Хитойдан амалга оширилган деб ҳисобламоқда
Ҳозирча киберҳужумлар амалга оширилган компьютерлар жойлашган мамлакатларгина аниқланган. Терговчилар бу ҳужумларда Россия ёки Хитой фуқаролари иштирок этганми-йўқми ва буюртмачи ким бўлганлигини аниқ айта олишмади.
Фото: Annette Riedl/DPA/Legion Media
Франция махсус хизматлари ўтган ҳафтада мамлакат таълим вазирлиги таркибидаги масофавий таълим миллий маркази (Cned) сайтига кўпсонли киберҳужумлар Россия ва Хитойдан амалга оширилган, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Agence France-Presse хабар берди.
Агентликнинг маълумот беришича, ҳозирча киберҳужумлар амалга оширилган компьютерлар жойлашган мамлакатларгина аниқланган. Терговчилар бу ҳужумларда Россия ёки Хитой фуқаролари иштирок этганми-йўқми ва буюртмачи ким бўлганлигини аниқ айта олишмади.
Аввалроқ Le Journal du Dimanche газетаси Cned серверлари DDoS-ҳужумларга дуч келгани ҳақида хабар берганди. Марказ раҳбари Мишел Ревершон-Бийо бир ҳафтадан буён бир-биридан кучли 30га яқин киберҳужум бўлганлигини айтган.
Ҳакерлар ҳужуми карантин бошланиши сабабли Франциядаги мактабларнинг масофавий таълимга ўтишига тўғри келган. Мамлакатнинг қатор ҳудудларидаги фойдаланувчилар марказ сайтига уланишда муаммоларга дуч келган.
Мавзуга оид
08:30 / 11.05.2026
Hondius лайнерида ҳантавирус тарқалиши: яна бир ҳолат қайд этилди
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
09:05 / 25.04.2026