Жонли эфирдаги илк суҳбатимиз яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи ва рўза тутишга доир масалаларга бағишланди ҳамда Kun.uz'нинг Youtube, Facebook ва Instagram'даги саҳифаларида жонли эфирга узатилди.
Мавзуга доир саволларимизга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг яқин шогирдларидан, шайх номидаги масжид имом-ноиби Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид жавоб берди.
– Аввало, Ислом динида Рамазон рўзасининг қай тарзда фарз бўлгани ва умуман, Рамазоннинг мусулмонлар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўзлаб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом. Аввало барча мусулмонларни кириб келаётган Рамазон ойи билан муборакбод этаман.

Оиша розияллоҳу анҳу айтади: «Рўза ибодати Исломгача баъзи Макка мушрикларида ҳам бўлган. Фақат, улар Муҳаррам ойининг 10 куни, яъни Ашуро кунида рўза тутишар эди». Мусулмонлар Маккадан Мадинага ҳижрат қилгач, ҳижрий 2-йил Рамазондан аввалги Шаъбон ойининг 29-кечасида рўза фарз бўлгани ҳақида оятлар нозил бўлган. Ўшанда нозил бўлган оятларда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз. Саноқли кунларда. Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан…» (Бақара сураси, 183-184 оятлар).
Аллоҳ таоло бу оятларда сизлардан олдинги умматларга фарз қилингани каби дея, бу ибодат аввалгиларга ҳам фарз бўлганини эслатяпти. Бу дангасалик қиладиганлар учун қандайдир тасалли берса, ибодатда пешқадамлар учун уларга ҳам имконият берилаётганини эслатади.
Оятдаги «Саноқли кунларда»















