Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида 50 мингдан ортиқ киши эмланди. Бу республикадаги энг юқори кўрсаткич
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудларда эмланганлар сони бўйича 50 минглик кўрсаткич қайд этилгани ҳақида хабар берди.
15 апрель куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 34 756 нафар киши COVID-19га қарши эмланди.
Шу тариқа, айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 335 610 нафарга етди.
15 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Наманган вилояти (5 004 нафар),
- Самарқанд вилояти (4 596 нафар),
- Қашқадарё вилояти (4 148 нафар) банд қилди.

«Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони Андижон вилоятида 39 424 нафар, Наманган вилоятида 38 450 нафарни ташкил қилмоқда. Фарғона вилоятида жами эмланганлар сони 50 минг нафардан ошди», дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
07:24 / 16.02.2022
ЮНИСЕФ Ўзбекистонга вакцина омборлари учун 500 минг долларлик ускуналар тақдим этди
10:58 / 03.02.2022
Ўзбекистон Россия вакциналарини импорт қилиш бўйича топ-5 давлат қаторига кирди
16:41 / 31.01.2022
Ўзбекистонлик биолог: Илк вакцина мусулмон олими томонидан яратилган
08:44 / 19.01.2022