Ўзбекистон | 10:09 / 16.04.2021
27285
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари 300га яқинлашди, яна бир бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда COVID-19 бўйича яна антирекордлар қайд этилгани ҳақида хабар берди: сўнгги бир кунда 292 кишида вирус аниқланиб, жами касалланганлар сони 86 минг нафардан ошгани, янги касалланиш ҳолатларининг 200дан ортиғи Тошкент шаҳрига тўғри келгани, бир киши вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 15 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86022 (+292) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бу 2021 йилдаги янги антирекорддир. Аввалги антирекорд (227 киши) 14 апрель куни қайд этилган эди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 21 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  •  37 нафари Тошкент вилоятида,
  • 206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 4 нафар,
  • Тошкент вилоятида 23 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 143 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83649 (+187) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 635 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1738 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид