Ўзбекистон | 10:05 / 19.04.2021
22039
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда шифохоналарда даволанаётганлар сони йил бошидан буён илк марта 2 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги бир кунда яна 300дан ортиқ кишида коронавирус аниқлангани ва айни вақтда шифохоналарда даволанаётганлар сони 2 минг нафардан ошгани, уларнинг 238 нафари оғир аҳволда экани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86982 (+302) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда қаторасига учинчи кун кунлик касалланиш ҳолатлари сони 300дан ошиқ бўлмоқда. Бунгача ўтган йил сентябридан буён кунлик касалланиш кўрсаткичи 300дан ошиши кузатилмаганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 1 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 18 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 59 нафари Тошкент вилоятида,
  • 206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 28 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 92 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 32 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84307 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2037 нафар бемор даволанмоқда, шундан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид