Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальний умумий колониядан маҳкумлар учун мўлжалланган касалхонага кўчирилади
Алексей Навальний соғлиғидаги муаммолар сабаб 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясидан Владимир вилоятидаги ИК-3 ҳудудидаги касалхонага ўтказилиши маълум қилинди.
Владимир вилоятидаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида жазо ўтаётган сиёсий оппозициячи Алексей Навальний колониядан маҳкумлар учун касалхонага кўчирилади, деб хабар қилди Федерал Жазони ижро этиш хизмати (ФСИН).
«Ҳозирда Навальнийнинг соғлиғи қониқарли ва у ҳар куни умумий амалиёт шифокори кўригидан ўтказилмоқда. Беморнинг розилиги билан унга витаминли терапия буюрилди», - дейилган Федерал жазони ижро этиш хизмати ахборотида.
Навальний юбориладиган касалхона Владимир вилоятидаги ИК-3 ҳудудида жойлашганлиги айтилмоқда.
Аввалроқ, сиёсатчининг Твиттердаги саҳифасида очлик эълон қилганлиги ҳақида пост жойланган эди.
Шундан кейин, сиёсатчининг аҳволи ёмонлаша бошлагани маълум қилинганди. Уни даволаётган шифокор Анастасия Василева мухолифатчининг қон таҳлилларидан келиб чиқиб, сиёсатчида буйрак етишмовчилиги кучайгани ва юраги тўхтаб қолиш эҳтимоли борлигини айтиб ўтган.
Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Навальний феврал ойида Iv Roshe иши бўйича озодликдан маҳрум қилинганди. Август ойида заҳарланиш ташхиси билан касалхонага тушган сиёсатчи даволанишни Германияда давом эттирган ва Россияга қайтган кунидаёқ қўлга олинган. 31 март куни сиёсатчи олдига шифокорни киритишмагани учун очлик эълон қилганди.
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022