Ўзбекистон | 10:06 / 20.04.2021
25027
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Ўзбекистонда яна бир бемор вафот этди, 238 бемор оғир аҳволда қолмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистоннинг 11 ҳудудида 243 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, бир нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 19 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87225 (+243) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Бунгача кетма-кет уч кун давомида кунлик ўсиш 300дан ошиқ бўлаётганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 8 нафари Бухоро вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 13 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 34 нафари Тошкент вилоятида,
- 168 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
- Навоий вилоятида 1 нафар,
- Наманган вилоятида 3 нафар,
- Самарқанд вилоятида 73 нафар,
- Сирдарё вилоятида 6 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
- Фарғона вилоятида 3 нафар,
- Тошкент вилоятида 31 нафар,
- Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84533 (+226) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 639 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2053 нафар бемор даволанмоқда, шундан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022