Ўзбекистон | 10:21 / 22.04.2021
3547
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 500 мингга яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 апрель куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 28405 нафар киши Covid-19’га қарши эмлангани ҳақида хабар берди. 

Шу тариқа, айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 486 960 нафарга етди. 

21 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Сурхондарё вилояти (5 307 нафар),
  • Наманган вилояти (4 237 нафар),
  • Самарқанд вилояти (3 204 нафар) банд қилди. 

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони Фарғона вилоятида 69 013 нафар, Наманган вилоятида 52 078 нафар, Андижон вилоятида 49 533 нафар, Самарқанд вилоятида 46 598 нафар, Қашқадарё вилоятида 40 128 нафарни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид