Жаҳон | 14:35 / 23.04.2021
10181
1 дақиқада ўқилади

Москвада деярли ҳар тўртинчи мигрант ўзбекистонлик экани маълум қилинди

Москва қурилиш департаменти бошлиғи Рафик Загрутдинов ўтган йил декабрида пойтахтдаги қурилишларга 10 мингга яқин ишчи етишмаётганини айтганди.

Фото: РИА Новости

Москвадаги хориж фуқаролари сони 21 фоизга камайди ва 789 минг нафарни ташкил этмоқда, деб маълум қилди Москва ИИББ миграция бошқармаси бошлиғи Дмитрий Сергиенко.

«Ўтган йилнинг шу даврида уларнинг сони бир миллион нафардан ортиқ эди», - деди Сергиенко.

Унинг сўзларига кўра, мигрантларнинг аксарияти (қарийб 93 фоизи) Россияга виза олиш талаб қилинмайдиган тартиб асосида келган.

«Уларнинг кўпчилигини Қирғизистон (30 фоиз), Ўзбекистон (27 фоиз) ва Тожикистон (20 фоиз) фуқаролари ташкил этади», - деди у.

 «Ведомости»нинг қайд этишича, апрел ўрталарида Москва ҳукумати мигрантларнинг киришига чекловни босқичма-босқич олиб ташлашга чақирган.

Москва қурилиш департаменти бошлиғи Рафик Загрутдинов ўтган йил декабрда пойтахтдаги қурилишларга 10 мингга яқин ишчи етишмаётганини айтганди.

Стратегик ишланмалар марказининг маълумотларига кўра, Россияда одатда мигрантларни ишга ёлловчи компанияларнинг қарийб 40 фоизи ишчи кучи етишмаслигига дуч келган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид