Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Раҳмон телефон орқали мулоқотида ўзаро ҳамкорлик ва миграция масалаларини муҳокама қилди
Томонлар Тожикистонда таълим рус тилида олиб бориладиган бешта мактаб қурилиши, Россия олий ўқув юртларидаги тожикистонлик талабаларнинг кундузги ўқишга қайтиши ҳамда мамлакатлар ўртасида мунтазам авиақатновлар сонини ошириш мавзусида сўз юритди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги товар алмашиш ҳажмини ошириш ва миграция соҳасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
«Томонлар ўзаро савдо ва Тожикистондан экологик тоза мева-сабзавотлар экспорти ҳажмини ошириш ниятини билдирди», – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, томонлар Тожикистонда таълим рус тилида олиб бориладиган бешта мактаб қурилиши, Россия олий ўқув юртларидаги тожикистонлик талабаларнинг кундузги ўқишга қайтиши ҳамда мамлакатлар ўртасида мунтазам авиақатновлар сонини ошириш мавзусида сўз юритди.
Шунингдек, хабарда айтилишича, Путин ва Раҳмон халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар бўйича фикр алмашган.
Тожикистон ҳукуматининг маълумот беришича, 2020 йилда Россияга 120 минг нафар тожикистонлик ишлаш учун кетган.
Мавзуга оид
14:17 / 10.05.2026
«Иш охирига етай деб қолди». Путин Зеленский билан учрашувга қарши эмас
11:33 / 10.05.2026
Зеленскийнинг «рухсати» ва КХДР ҳарбийлари. Москвадаги ҳарбий парад қандай ўтди?
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
16:56 / 01.05.2026