Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧЛ. «Пахтакор» 87-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, «Тракторсози» «Эйр Форс»ни мағлуб этди
Осиё Чемпионлар Лигасининг 4-турида «Пахтакор» «Шаржа» билан баҳс юритиб, 87-дақиқада ғалабани бой берди. Эрен Дердийўқнинг голига Муҳаммад Ҳалфан жавоб берди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Тракторсози» «Эйр Форс»дан устун келди.
Шу тариқа 4-турдан сўнг «Шаржа» (8 очко) биринчи, «Тракторсози» (6) иккинчи, «Пахтакор» (3) учинчи, «Эйр Форс» (2) сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
ОЧЛ, В гуруҳи, 4-тур, 23 апрель
Пахтакор — Шаржа 1:1
Голлар: Дердийўқ (59) — Ҳалфан (87).
Пахтакор — Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Анзур Исмоилов, Фаррух Сайфиев, Шароф Муҳиддинов, Сардор Собирхўжаев, Ҳожимуҳаммад Эркинов, Драган Черан, Диёр Холматов (Иброҳимхалил Йўлдошев, 79), Эрен Дердийўқ (Аброр Исмоилов, 79).
Шаржа — Одил Ал Ҳусайни, Шаҳин Абдалла, Кайо, Муҳаммад Абдулбасит (Рашид Али, 73), Ҳолид Бавазир (Игор Коронадо, 83), Али Муҳаммад, Абдалла Ғаним, Ҳолид Иброҳим (Абдулазиз Салим, 83), Салим Солиҳ (Муҳаммад Ҳалфан, 84), Луан Перейра, Отабек Шукуров.
Тракторсози — Эйр Форс 1:0
Гол: Тикдари (2).
Мавзуга оид
20:50 / 01.10.2025
«Андижон» тарихий ўйинда «Ал-Аҳлий» билан дуранг ўйнади
00:00 / 24.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Иорданияда мағлубиятга учраб, гуруҳида 3-ўринга тушди
21:35 / 05.12.2023
Роналду Ўзбекистонга келиши мумкин. ОЧЛ 1/8 финал саватчалари маълум
21:19 / 19.09.2023