Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспертлар Тожикистоннинг солиқ сиёсати аҳоли қашшоқлиги ўсишига сабаб бўлаётганини айтишди
Янги Орлеандаги университет мутахассислари «Тожикистондаги қашшоқлик ва тенгсизликка фискал сиёсатнинг таъсири» деб номланган 40 саҳифадан иборат таҳлилий ҳисобот тайёрлади.
Фото: Asia-Plus
Тожикистон бюджет-солиқ сиёсати мамлакатда қашшоқлик ва тенгсизлик даражасининг ўсишига сабаб бўлмоқда, дейилади АҚШдаги Тулейн университети (Tulane University) тадқиқотида.
Янги Орлеандаги университет мутахассислари «Тожикистондаги қашшоқлик ва тенгсизликка фискал сиёсатнинг таъсири» деб номланган 40 саҳифадан иборат таҳлилий ҳисобот тайёрлаган.
Экспертларнинг хулосасига кўра, республика аҳолисининг камбағал қатламига тушадиган солиқ юкламаси жуда юқори бўлиб, у қашшоқликни камайтириш бўйича кўрилаётган чораларга халақит бермоқда ҳамда мамлакатдаги бойлар ва камбағаллар орасидаги тафовут кучайишига сабаб бўлмоқда.
Ҳисобот муаллифлари қашшоқларга мўлжалланган манзилли ижтимоий ёрдам миқдорини солиқ ажратмалари компенсацияси ва қашшоқликни камайтириш учун етарли эмас, деб ҳисоблаган.
Бундан ташқари, уларнинг таъкидлашича, камбағалларга мўлжалланган ижтимоий харажатлар амалда уларга етиб бормаяпти.
Мутахассислар аҳолининг қашшоқ қатламини қўллаб-қувватлаш учун манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлов тизимини яхшилашни таклиф қилган.
Бундан ташқари, манзилли ижтимоий ёрдам ҳажмини бюджет маблағлари ҳисобидан ошириш тавсия қилинмоқда.
Шунингдек, юқори даромадга эга бўлганлар кўпроқ, камбағал қатлам озроқ солиқ тўлаши учун солиқ тизимини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024