Ўзбекистон | 10:06 / 26.04.2021
32777
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда икки бемор вафот этди, шифохонага ётқизилганлар сони ўсишда давом этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда яна 300дан ортиқ кишида вирус аниқлангани, 2 бемор вафот этгани, шифохоналарда коронавирус инфекциясидан даволанаётганлар сони 2700 нафардан ошгани ва улардан 113 нафари ўта оғир аҳволда қолаётгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 25 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 89355 (+328) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 43 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 10 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 1 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 67 нафари Тошкент вилоятида,
  • 174 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 19 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 7 нафар,
  • Фарғона вилоятида 4 нафар,
  • Тошкент вилоятида 36 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 142 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85976 (+212) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 645 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2734 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид