16:45 / 26.04.2021
5567

Кремль Путин ва Байден ўртасидаги учрашув ёз фаслида бўлиб ўтишини маълум қилди

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, учрашувнинг аниқ санаси ва қаерда бўлиб ўтиши ҳозирча белгиланмаган.

Фото: Валерий Шарифулин / ТАСС

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашувни ёз ойларида ўтказиш режалаштирилмоқда, деб маълум қилди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Ҳақиқатан, маълум таклифлар айтилди, санасини ҳозирча тасдиқлай олмайман. Ҳозирча сана бўйича ҳеч қандай келишув йўқ. Гап ёз ойлари ҳақида бормоқда, якуний келишувга эришиш учун яна кўплаб омилларни таҳлил қилиш лозим", - деди у.

У шунингдек, учрашув қайси мамлакатда ўтказилиши ҳам ҳали ноаниқ эканлигини қўшимча қилди.

Путин ва Байден 13 апрел куни телефон орқали мулоқот қилганди.

Оқ уй матбуот хизматининг билдиришича, мулоқот вақтида Байден "келаётган ойларда учинчи мамлакатда"Россия-Америка саммитини ўтказиш таклифини илгари сурган.

Top