Ўзбекистон | 10:18 / 29.04.2021
3855
2 дақиқада ўқилади

Вакцинация: Ўзбекистонда бир кунда 50 мингга яқин киши эмланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина қабул қилганлар сони 650 мингга яқинлашгани ҳақида хабар берди.

«28 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 46 317 нафар киши COVID-19га қарши эмланди. 

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 646 696 нафарга етди», дейилади вазирлик хабарида. 

28 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (7446 нафар),
  • Андижон вилояти (4986 нафар),
  • Тошкент вилояти (4532 нафар),
  • Наманган вилояти (4415 нафар),
  • Сурхондарё вилояти (4138 нафар) банд қилди. 

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 88320 нафар, 
  • Наманган вилоятида 66690 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 63784 нафар,
  • Андижон вилоятида 63012 нафарни ташкил қилмоқда. 

27 апрел куни мактаб ва боғча ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланганди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистонга AstraZeneca вакцинасидан 660 минг доза, ўзбек-хитой вакцинасидан 1 млн доза олиб келинган ва 1 апрел куни шу вакциналар билан аҳолини эмлаш жараёни бошланганди. Шу кунгача 570 мингга яқин киши вакцина қабул қилган.

Сўнгги кунларда Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасидан 100 минг доза ва ўзбек-хитой вакцинасидан 1 млн доза олиб келинди. Шунингдек, AstraZeneca вакцинасининг ҳам янги партиясини келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мавзуга оид