Ўзбекистон | 10:16 / 01.05.2021
38816
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Антирекорд яна янгиланди, шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 3300га яқин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича яна антирекорд қайд этилгани, республика бўйича жами 442та ҳолат аниқланиб, шунинг 259таси Тошкент шаҳрида қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 30 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 91250 (+442) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Бу ўтган йил августидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

  • Янги касалланиш ҳолатларининг:
  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 53 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 19 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 60 нафари Тошкент вилоятида,
  • 259 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
  • Бухоро вилоятида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 10 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 31 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 47 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87313 (+246) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 650 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3287 нафар бемор даволанмоқда. Ўзбекистонда актив кейслар сони бу қадар кўп бўлиши ўтган йил сентябридан буён кузатилмаганди.

Мавзуга оид