20:55 / 02.05.2021
7720

EPSILON (EDC): Каракара конидан саноат кўламидаги газ оқими олинди

Каракара-2 қудуғида олиб борилган мукаммал таъмирлаш ишлари якунлангач, 2 май куни қудуқдан саноат аҳамиятига молик газ оқими олинди.

Олинаётган кунлик газ ҳажмини оширишга қаратилган ишлар давом эттирилиб, қудуқ 3 май куни газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология меъёрларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Top