Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўйлиқда чироқ ўчиб, метро бекати ҳам қоронғиликда қолди
Тошкент ер усти метросининг Қўйлиқ бозори яқинидаги 7-бекатига келган йўловчилар қоронғиликдан телефонларининг чироғини ёқиб кўчага чиқишига тўғри келди.
Воқеа гувоҳларининг Kun.uz'га маълум қилишича, 7 май куни соат 21:00дан сўнг шу атрофдаги мавзеда чироқ ўчгани сабаб бекат ҳам қоронғиликда қолган.
Машинист бекатда йўловчиларни туширишдан олдин бу ҳақда 2 марта огоҳлантирган.
Қўйлиқда чироқ ўчиб, метро бекати ҳам қоронғиликда қолди
— Kun.uz (@KunUzNews) May 7, 2021
Тошкент ер усти метросининг Қўйлиқ бозори яқинидаги 7-бекатига келган йўловчилар қоронғиликдан телефонларининг чироғини ёқиб кўчага чиқишига тўғри келди. pic.twitter.com/cowEZAkt0c
UPD. Соат 23:29да «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот маркази ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
«Бугун, 07.05.2021, соат 21:10 да шаҳардан электр таъминотининг узилиши содир бўлди, бу эса Тошкент метрополитенининг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида ёритиш тизимига, яъни 100 дона ёритиш лампаларини ўчишига ҳам таъсир кўрсатди.
Бу ҳодиса метро поездларининг ҳаракатига таъсир қилмади. Электр таъминоти 22:00да тикланди», – дейилади компания ахборотида.
Мавзуга оид
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
11:09 / 02.05.2026