Ўзбекистон | 10:09 / 08.05.2021
24319
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Яна икки бемор вафот этди, шифохонага ётқизилганлар сони 3,6 мингдан ошган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 400га яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 7 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93978 (+381) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 11 нафари Бухоро вилоятида,
  • 7 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 80 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 8 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 15 нафари Фарғона вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 62 нафари Тошкент вилоятида,
  • 153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Жиззах вилоятида 7 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 2 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 70 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 9 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
  • Фарғона вилоятида 9 нафар,
  • Хоразм вилоятида 3 нафар,
  • Тошкент вилоятида 56 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 181 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 89703(+365) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 662 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3648 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид