Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик депутатлар Борис Жонсоннинг таътил вақтидаги харажатлари бўйича суриштирув бошлади
Жонсон Карибдаги таътил учун бизнесмен, Carphone Warehouse компанияси ҳаммуассиси Дэвид Росс пул тўлаганини айтган. Бизнесмен эса бош вазирга фақат ижарага уй берувчи компаниялар билан боғланишга ёрдам берганини билдирган.
Жамоат палатаси Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг таътил вақтида Кариб оролларига сафар қилиши билан боғлиқ харажатларини ўрганмоқда, деб хабар берди Evening Standard. Жонсон дугонаси Кэрри Саймондс билан амалга оширган саёҳат 15 минг фунтга тушган. Улар 2019 йилнинг 26 декабридан 2020 йилнинг 5 январигача Кариб оролларида ҳордиқ чиқарган.
Палата вакили Кэтрин Стоун Борис Жонсон томонидан парламентарий ахлоқ кодекси бузилиши ҳолатини ўрганмоқда.
Сафари ҳақида ҳисобот берган Жонсон Карибдаги таътил учун бизнесмен, Carphone Warehouse компанияси ҳаммуассиси Дэвид Росс пул тўлаганини айтган. Бизнесмен эса бош вазирга фақат ижарага уй берувчи компаниялар билан боғланишга ёрдам берганини билдирган. Росс Борис Жонсон вақтини ўтказган вилланинг эгаси эмаслигини ҳамда унинг саёҳати учун пул тўламаганини билдирган.
Аввалроқ Борис Жонсон коррупцияда гумонланаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:31 / 03.03.2025
Борис Жонсон Трамп нега Украинага босим қилаётганини тушунтирди
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
11:36 / 12.01.2024