Ўзбекистон | 10:33 / 16.05.2021
17281
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Яна 300дан ортиқ янги ҳолат қайд этилиб, бир бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемия бошидан буён Ўзбекистонда шу пайтгача 92 минг нафардан ошиқ бемор коронавирусдан соғайгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 15 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96670 (+302) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 73 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 11 нафари Хоразм вилоятида,
  • 38 нафари Тошкент вилоятида,
  • 131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 25 нафар,
  • Бухоро вилоятида 3 нафар,
  • Жиззах вилоятида 15 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
  • Навоий вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 48 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
  • Фарғона вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 54 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92111 (+280) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 668 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3891 нафар бемор даволанмоқда.

15 май куни март ойи ўрталаридан буён илк марта бир кунда тузалган беморлар сони янги ҳолатлар сонидан кўпроқ бўлиши кузатилганди - 251та янги ҳолат аниқланиб, 324 киши тузалганди.

Мавзуга оид