Ўзбекистон | 10:28 / 17.05.2021
19486
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Яна икки бемор вафот этди, шифохонага ётқизилганлар сони 3,9 мингдан ошиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна икки бемор коронавирусдан вафот этгани, сўнгги бир кунда 200дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 16 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96893 (+223) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 23 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 5 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 42 нафари Тошкент вилоятида,
  • 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 51 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
  • Фарғона вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент вилоятида 23 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92303 (+192) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 670 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3920 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид