Ўзбекистон | 12:14 / 21.05.2021
16115
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Яна икки бемор вафот этди, шифохонага ётқизилганлар сони 3,8 мингдан ошиқ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3800 нафардан ошгани, 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 20 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97856 (+313) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 7 нафари Андижон вилоятида,
- 5 нафари Бухоро вилоятида,
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 36 нафари Самарқанд вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 6 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 47 нафари Тошкент вилоятида,
- 176 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
- Бухоро вилоятида 2 нафар,
- Жиззах вилоятида 8 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 6 нафар,
- Самарқанд вилоятида 34 нафар,
- Сирдарё вилоятида 16 нафар,
- Фарғона вилоятида 6 нафар,
- Хоразм вилоятида 4 нафар,
- Тошкент шаҳрида 175 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93339 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 678 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3839 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022