Тожикистонда қарийб 84 минг гектар ерни чигиртка босди
Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Сулаймон Зиёзода бир ой аввал чигиртка тарқалиши тўғрисида огоҳлантирган ва маҳаллий ҳокимиятларни ҳашаротларга қарши курашиш чораларини кўришга чақирган.
Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги 83944 гектар экин майдонига чигиртка тарқалганини эълон қилди, деб ёзмоқда «Азия-Плюс». Қайд этилишича, ҳозирда 67 минг гектарга яқин ерга кимёвий ишлов берилган.
Чигиртка энг кўп Хатлон областидаги экинларга (55,1 минг гектар) хавф солаётгани айтилмоқда.
Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Сулаймон Зиёзода бир ой аввал чигиртка тарқалиши тўғрисида огоҳлантирган ва маҳаллий ҳокимиятларни ҳашаротларга қарши курашиш чораларини кўришга чақирган.
Аммо ҳашаротлар мамлакатнинг барча ҳудудларига тарқалгани ва қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш зарурлиги сабабли чигирткаларга қарши курашиш мураккаблашмоқда.
БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилотининг таъкидлашича, чигирткаларнинг ўртача галаси бир йил давомида икки ярим минг кишини боқиши мумкин бўлган экинларни йўқ қилиши мумкин.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
16:46 / 04.11.2024
Ўзбекистонда 55 минг гектар майдонга зараркунанда чигиртка тухум қўйгани аниқланди
19:32 / 31.10.2024