Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Путин ва Байден 16 июн куни Женевада учрашишини эълон қилди
Қайд этилишича, икки давлат раҳбарлари "Россия-Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги ривожланиши, стратегик барқарорлик ҳамда халқаро аҳамиятга эга долзарб масалаларни муҳокама қилади".
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, икки давлат раҳбарлари "Россия-Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги ривожланиши, стратегик барқарорлик ҳамда халқаро аҳамиятга эга долзарб масалаларни муҳокама қилади".
Ўз навбатида, Оқ уй Путин ва Байден 16 июнь куни Женевада кўпсонли муҳим масалаларни муҳокама қилишини билдирди.
Бу Россия ва АҚШнинг янги президенти ўртасидаги илк учрашув бўлади.
Аввалроқ MSNBS телеканали учрашув 15-16 июн кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026