Ўзбекистон | 11:57 / 27.05.2021
3270
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг 2-дозасини олганлар сони 500 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 26 май куни жами 55 714 киши COVID-19’га қарши эмланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, шулардан 27 139 нафари биринчи босқичда, 28 575 нафар фуқаро эса иккинчи босқичда эмланган.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1 738 830 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 499 094 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 239 736 кишини ташкил этмоқда.

26 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Тошкент шаҳри (7221 доза),
  • Тошкент вилояти (6841 доза),
  • Фарғона вилояти (6242 доза) банд қилди.

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони

  • Фарғона вилоятида 228082 доза,
  • Андижон вилоятида 208562 доза,
  • Наманган вилоятида 197215 дозани ташкил қилмоқда.

 

Мавзуга оид