Ўзбекистон | 10:11 / 28.05.2021
15094
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Шифохоналарда даволанаётганлар сони камаймоқда, яна икки бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда коронавирусдан тузалганлар сони янги ҳолатлар сонидан кўп бўлгани ва мамлакакатда пандемия бошидан буён коронавирусдан соғайганлар сони 95 минг нафардан ошгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 27 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99580 (+236) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 2 нафари Бухоро вилоятида,
- 4 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 25 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Фарғона вилоятида,
- 6 нафари Хоразм вилоятида,
- 48 нафари Тошкент вилоятида,
- 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
- Андижон вилоятида 24 нафар,
- Бухоро вилоятида 4 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 5 нафар,
- Самарқанд вилоятида 49 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
- Фарғона вилоятида 1 нафар,
- Хоразм вилоятида 9 нафар,
- Тошкент вилоятида 46 нафар,
- Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95250 (+298) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 687 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3643 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022