Ўзбекистон | 10:20 / 31.05.2021
10903
1 дақиқада ўқилади
Коронавирус: 200дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди, шифохоналардаги беморлар сони 3,6 мингдан ортиқ
Сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кузатилмади, ССВ маълумотига кўра, республика бўйлаб 200дан ортиқ янги ҳолат қайд этилиб, 200дан ортиқ бемор тузалган.
«2021 йил 30 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100335 (+211) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 24 нафари Самарқанд вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 65 нафари Тошкент вилоятида,
- 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 10 нафар,
- Наманган вилоятида 12 нафар,
- Фарғона вилоятида 8 нафар,
- Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95993 (+207) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022