Ўзбекистон | 10:36 / 01.06.2021
7193
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 200дан кам бўлди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 96 минг нафардан ошгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 31 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100495 (+160) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 22 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 18 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 23 нафари Тошкент вилоятида,
- 66 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ўзбекистондаги кунлик касалланиш бўйича бундан олдинги энг паст кўрсаткич 17 май куни аниқланган, ўшанда 175 кишига касалланиш ташхиси қўйилганди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
- Бухоро вилоятида 3 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
- Навоий вилоятида 5 нафар,
- Наманган вилоятида 3 нафар,
- Самарқанд вилоятида 59 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
- Фарғона вилоятида 9 нафар,
- Тошкент шаҳрида 47 нафар,
- Тошкент вилоятида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96223 (+230) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Қаторасига иккинчи кун ўлим ҳолатлари қайд этилмаяпти.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022