Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BMW Хитойда электромобилларни қувватлантиришга мўлжалланган 360 мингта станция қуради
Маълумотларга кўра, Хитойда 2020 йилда 1,2 млн дона электромобил сотилган.
Германиянинг BMW автоконцерни Хитойда электромобилларни қувватлантиришга мўлжалланган 360 мингта станция қуришни режалаштирди. Бу ҳақда автоконцерннинг Хитойдаги бош директори Йоҳен Голлер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2023 йилга бориб компаниянинг Хитойда электромобиллар сотувидаги улуши 25 фоизни ташкил этади.
Маълумотларга кўра, Хитойда 2020 йилда 1,2 млн дона электромобил сотилган.
Ўтган йили эълон қилинган стратегияга кўра, Хитой 2060 йилга бориб атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар умуман чиқарилмайдиган мамлакатга айланиши лозим. 2025 йилга бориб мамлакатда электромобиллар сотуви улуши ҳозирги 5 фоиздан 20 фоизга етказилиши керак.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
17:59 / 10.06.2026
Мексика 8600 долларга ўта арзон Olinia Uno электромобилини тақдим этди
22:44 / 26.05.2026
Сурхондарёдаги қувватлаш станциясида электромобил ёниб кетди
20:43 / 26.05.2026