Тошкент ва Душанбе тожик зобитларини Ўзбекистон ҳарбий ўқув юртларида ўқитишга келишиб олди
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида бундай шартнома биринчи марта имзоланди.
Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Тожикистон фуқароларини Ўзбекистон ҳарбий ўқув юртларига қабул қилиш тўғрисида келишувга эришилди.
Бўлажак тожик зобитлари Ўзбекистон ҳарбий ўқув юртларига ўқишга кириш ҳуқуқини бу йил қўлга киритишди, деб хабар берди «Азия-Плюс» Тожикистон Мудофаа вазирлигидаги манбага таянган ҳолда.
Бугунги кунга келиб, томонлар Ўзбекистон ҳар йили тожикистонлик фуқароларнинг ҳарбий олий ўқув юртларида таҳсил олиши учун қанча квота ажратиши ва бўлажак тожик зобитлари қайси мутахассисликлар бўйича ўқитилиши тўғрисида келишиб олмоқда.
Тожикистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар йили 400 нафар тожикистонлик ёш ҳарбий университетларга ўқишга киради. Ушбу рақамдан ҳар йили мамлакат қуролли кучларининг 250 нафар бўлажак офицери Тожикистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий институтига ўқишга қабул қилинади. Қолган 150 нафари ҳукуматлараро келишувларга биноан ҳар йили Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Озарбойжон ва Ўзбекистон ҳарбий университетларида ўқишни бошлайди.
Манбага кўра, президент Имомали Раҳмоннинг кўрсатмасига биноан ҳар йили миллий армиянинг 80 нафарга яқин бўлажак офицери ҳарбий ОТМга тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтгандан кейингина имтиҳонсиз қабул қилинади. Бундай имтиёз Тожикистон президенти номидан фақат етим ва кам таъминланган оилалар болаларига берилади.
Мавзуга оид
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
12:30 / 17.10.2024
Россия Мудофаа вазирлиги икки аҳоли пункти назоратга олингани ҳақида хабар берди
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
12:00 / 11.10.2024