20:00 / 03.06.2021
7729

Тошкентда TAS Motors компаниясининг махсус техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича сервис маркази очилди

Барча зарур ускуналар билан жиҳозланган янги сервис маркази мижозлар учун махсус техникага хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш имконини беради.

2021 йил 2 июнь куни Тошкентда, Янгиҳаёт тумани ҳудудида TAS Motors мультибренд сервис маркази, шунингдек  TAS (Texnika Advans Servis) компанияси шоуруми ва божхона омборининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

TAS 15 йил мобайнида ХХРдан махсус техника ва ускуналарни етказиб бериш билан муваффақиятли шуғулланиб келмоқда. XCMG (2021 йилда компания жаҳондаги энг йирик йўл-қурилиш техникаси ишлаб чиқарувчилари рейтингида 3-ўринни эгаллади), SHACMAN,   SHANTUI  каби йўл-қурилиш техникаси ва тижорат транспортининг энг йирик ишлаб чиқарувчилари ва бошқалар компаниянинг шериклари ҳисобланади. Сервис хизмати кўрсатиш компаниянинг Ўзбекистондаги муваффақиятининг омилларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишни ривожлантиришнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда 3 йил олдин TAS Motors бренди остида кафолатли ва кафолат муддатидан кейинги хизмат кўрсатишга, ХХР дан оригинал эҳтиёт қисмларни етказиб беришга ихтисослашган янги компанияни очишга қарор қилинди.

Янги сервис марказининг имкониятлари мижозларга хизмат кўрсатишни янада қулай ва сифатли қилиш имконини беради. Биринчи навбатда гап тақдим этиладиган хизматлар ва эҳтиёт қисмларнинг сифати ҳақида бормоқда. Сервис маркази ходимларининг юқори малакаси, муҳандислик-техника бўлимининг мавжудлиги, ишлаб чиқарувчиларнинг (рухсат этилганларининг) эҳтиёт қисмлари каталог базаларига кириш мумкинлиги, диагностика ускуналарининг мавжудлиги – буларнинг барчаси, сервисда бўлиш вақтини янада камайтирган ва қулай қилган ҳолда,  хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш вақтини қисқартириш имконини беради”,- дейди Сервис маркази менежери Ким Алена.

Сервис марказининг афзалликлари

ХХР нинг етакчи махсус техника ва двигателлар ишлаб чиқарувчилари – XCMG, SHACMAN, SHANTI, WEICHAI POWER, SHANGHAI DIEZEL, GHONG TONG (автобуслар) ва бошқалар томонидан маъқулланган

Сервис марказининг жиҳозланиши  барча ишларни – компьютер диагностикасидан бошлаб бўғинлар ва аргегатларни (дизель ва газ двигателлари, узатмалар қутиси, электрика ва электроника) капитал таъмирлашгача бўлган ишларни бажариш имкониятини беради.

Сервис маркази ходимларнинг юқори малакаси ва нуфузли ишлаб чиқарувчи заводлар техник ходимларининг доимий равишда марказда бўлиши. Сервис маркази ходимлари мунтазам  равишда шерикларимизнинг заводларида ўқитилади.

Кўчма мобиль бригадалар ва жиҳозланган махсус транспортнинг мавжудлиги техникани дала шароитларида таъмирлаш масалаларини тезкор ҳал қилиш имконини беради.

Янги сервис марказининг имкониятлари:

Майдони 1000 кв. метрдан ортиқ бўлган 16 та машина постига мўлжалланган таъмирлаш зонаси. Бу бир вақтнинг ўзида 16 бирликкача махсус техника ва тижорат транспортига хизмат кўрсатилиши мумкинлигини билдиради.

Фойдали майдони 1080 кв.м ли эҳтиёт қисмлар омбори

Мижозлар учун кутиш зоналари ва сервис маркази ходимлари учун ишчилар хоналари бўлган уч қаватли маъмурий блок ва ходимлар учун (кийиниб-ечиниш хонаси, душ хоналари, ошхона ва ўқув корпуси) уч қаватли блок.  

Ривожланишнинг кенг миқёсли режалари

TAS компанияси гуруҳи ҳам Тошкентда, ҳам минтақаларда TAS Motors бренди остида сифатли сервис хизматларини таклиф қилиб, махсус техника бозорига ўз таъсирини кучайтиришни давом эттиради. Яқин вақт ичида Фарғона водийси шаҳарларида ва Навоийда Сервис марказининг филиалларини очиш режалаштирилмоқда.

TAS Motors янги сервис марказига яқин жойлашган ҳудудда яқин вақтда йирик  ўлчамли техника учун ювиш жойи, автосалон ва маиший мақсадларга мўлжалланган комплекс (ресторан ва кафе, ишлаб чиқариш бинолари ва маъмурий корпус) очиш режалаштирилмоқда.

TAS Motors компанияси ўз мижозларига хизмат кўрсатиш даражасини янада оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ҳозирги вақтда йирик давлат компаниялари ҳам, хусусий компаниялар ҳам компаниянинг мижозлари ҳисобланади, улар орасида ENTER ENGINEERING PTE.LTD, MIMAR GROUP, BETOMAX BETON МЧЖ, ОҲАНГАРОНЦЕМЕНТ АЖ, DURABLE BETON МЧЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ЛМЗ, БЕКОБОДЦЕМЕНТ АЖ, 67 Кўприк қурилиши отряди ва бошқалар бор.

Махсус техникани етказиб бериш масалалари бўйича:

781470080 / 781470090 телефон рақамларига,

Махсус техникага хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмларни етказиб бериш масалалари бўйича

712830007 / 953640007 телефон рақамларига мурожаат қилинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top